00:28 / 20.01.2024
654

Файзуллаев, Ҳусанов ва ўзбек футболчиларига дунёда қандай баҳо беришяпти?

Файзуллаев, Ҳусанов ва ўзбек футболчиларига дунёда қандай баҳо беришяпти?

Хорижлик футбол экспертлари, мутахассислар, мураббийлар, бир сўз билан айтганда футбол жамоатчилиги Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогини синчковлик билан кузатиб бормоқда. Қиттъа ва жаҳон чемпионатлари янги номлар, ҳали кенг жамоатчилик назарига тушмаган истеъдод эгаларин кашф қилиб бериши билан аҳамиятли.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубогига бир неча ёш ўйинчиларни ҳам жалб қилган. “В” гуруҳида Ҳиндистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўзаро учрашувидан кейин дунёнинг турли мамлакатларидаги футбол манбалари ушбу учрашув ва унда ўзини кўрсатган ўйинчилар ҳақида ўз фикр-мулоҳаза ва таҳлиллари билан ўртоқлашмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига жаҳон матбуотида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини ва футболчилари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва маълумотларни келтиради.

Мўғулистоннинг news.mn сайти:

Аббосбек Файзуллаев – Осиёнинг янги юлдузи, у ўзбек футболининг келажагини кўрсатмоқда. Ўзбекистон футболи кейинги йилларда ривожланиш жиҳатидан Жанубий Корея, Япония, Австралия, Қатар билан рақобатлашиш даражасига кўтарилди. Айниқса, бу мамлакатнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари нафақат қитъада, балки жаҳонда ҳам энг кучлиларидан бири сифатида тан олинмоқда. Бунга 17 ёшгача бўлган ўзбек футболчиларининг жаҳон чемпионатида Англияни ютгани, Испани билан дурангга эришгани, Францияга кичик ҳисобда ютқазса-да, улар билан тенгма-тенг ўйнаб, шов-шувларга сабаб бўлганини мисол қилиш мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса, Осиё кубогидаги иккинчи учрашувида Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида енгди. Бу баҳсда Аббосбек Файзуллаев порлади. У ҳисобни очишдан ташқари, жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этди.

Аббосбек Файзуллаев – 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг г зўр ўйинчиси. 20 ёшли ҳужумкор футболчи Қатарда ҳам энг ёрқин ўйин намойиш қила оладиган юлдузга айланишига шубҳа йўқ.

Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида 19 ёшли марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Бу ҳимоячи қисқа фурсатда Франциянинг “Ланс” жамоасида асосий таркибга кира олди. Бу футболчилар бир қатор клублар эътиборини ўзига қаратиб келяпти.

Ўзбекларнинг асосий юлдузи – Элдор Шомуродов йўқлигига қарамай, истеъдодли ёшлар Осиё чемпионатида унинг йўқлигини билдирмай, бош соврин сари дадил одимламоқда.

Франциянинг lensois.com сайти:

Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги доирасида Ҳиндистонни осонгина тор-мор этди.

Франция чемпионати иштирокчиси “Ланс” вакили Абдуқодир Ҳусанов терма жамоа сафида яна бир ёрқин ўйинини ўтказди. Ҳусанов анча хотиржам тўп тепди ва ўзи қатнашган 53 та вазиятда бехато ҳаракат қилди.

Ўзбекистон кетма-кет иккита учрашувда ўз дарвоўзаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Учинчи тур олдидан очколари сонини тўртта етказган ўзбеклар кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

Осиё футбол кенфедерациясининг the-afc.com сайти:

Сречко Катанец бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда яхши таассурот уйғотмоқда. Ҳиндистон билан кечган ўйинда бу жамоа ЦСКА вакили Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари эвазига тезкор гол киритишни уддалади.

20 ёшли футболчи рақиблар ўйинчиси Рахула Бекенинг хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Ҳимояда юзага келган саросимадан Игорь Сергеев усталик билан чиқди – 2:0.

Шерзод Насруллаев биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда совуққонлик билан зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Энди ҳиндистонликлар мусобақадаги иштирокини давом эттириш учун сўнгги турда Сурияни мағлуб этиши шарт.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаев, Ҳусанов ва ўзбек футболчиларига дунёда қандай баҳо беришяпти?