date
views 106

Бобоусмон Батуров ва Одилжон Аслонов навбатдаги жангларини Россияда ўтказади

Бобоусмон Батуров ва Одилжон Аслонов навбатдаги жангларини Россияда ўтказади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 10 февраль куни RCC Boxing промоутерлик компанияси томонидан бокс оқшоми ўтказилади.

Турнир доирасида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Иккинчи ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Одилжон Аслонов (6-0-1) — Рафи Хчоян (Грузия, 2-1-1).

Ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Бобоусмон Батуров (2-0-1) — Тихон Нетёсов (Россия, 11-5-0).

Оғир вазнда 8 раундлик жанг: Мирзоҳид Абдуллаев (3-2-1) — Георгий Юновидов (Россия, 8-1-0).

Оқшомнинг марказий жангида Заур Абдуллаев собиқ жаҳон чемпиони Рожер Гутеррес билан тўқнаш келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бобоусмон Батуров ва Одилжон Аслонов навбатдаги жангларини Россияда ўтказади