Қатарда давом этаётган Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси нимчорак финал учрашувида Таиланд футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош соврин учун юришни давом эттирадиган бўлди.
Кескин ва муросиз ўтган беллашувда Азизбек Турғунбоев ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг энг фаол ўйинчиси сифатида эътироф этилаётган Аббосбек Файзуллаев ғалаба тўпини киритди. Асосиё таркибга ёриб кирган ҳар икки футболчимизнинг қитъа чемпионатида урган голлари сони иккитани ташкил қилмоқда.
Аббосбек Файзуллаев клублар миқёсидаги фаолиятини Россия Премьер-лигасининг ЦСКА клубида давом эттираётгани боис рус футболини ёритаётган манбалар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини кенг ёритиб бормоқда.
Айниқса, Россия клуби аъзоси ҳисобланган 20 ёшли ҳужумкор футболчи гол урса, футболга ихтисослашган барча манбалар бу ҳақида ёзмоқда. Хусусан, news.sportbox.ru сайти эксперти Денис Петров Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги учрашув таҳлилида Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратди.
- Учрашувда ўзбекистонликлар илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олиб, рақибга ҳужум ҳақида ўйлаш имконини ҳам бермади. Майдондаги асосий қаҳрамонлардан бири Аббос Фазуллаев бўлди. У имкон бўлишига жамоадошларини тўп билан таъминлади.
Таиландликлар ЦСК футболчига қарши жуда қўпол ўйнади. Учрашув бошидаёқ ҳимоячилар Файзуллаевнинг оёғига икки марта қаттиқ тепиб йиқитди.
Қўполликлар Аббосни чўчитгани йўқ. У дриблинг ва аниқ паслар билан рақиб ҳимоясини босим остида ушлаб турди. Дастлабки гол Файзуллаев бошлаган ҳужумдан кейин очилди. Аббосдан тўпни қабул қилиб олган Диёр Холматов Азизбек Турғунбоевни голли позицияга чиқарди.
Ўзбекистон жавоб голини ўтказиб юборганидан кейин яна асосий планга Файзуллаев чиқди ва ғалаба тўпини киритди. Бу Аббоснинг иккинчи тўпи. 20 ёшли йигитча фаолиятидаги дастлабки энг катта турнирда ажойиб натижа қайд этмоқда.
Файзуллаев ёш бўлишига қарамай, Осиё кубогида қатнашаётган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг қимматбаҳо ўйинчи ҳисобланади,. Осиё кубоги бошлангунича, у 4 миллион еврога баҳоланаётган эди.
Катта мусобақалардаги муваффақиятлар ёш ўйинчининг трансфер нархини сезиларли даражада оширади. Иккита гол ва энг муҳими, Аббос кўрсатаётган ўйиннинг даражаси футболчининг нархи кейинги икки ҳафтада кескин ошишидан далолат бермоқда.
Файзуллаев ЦСКАга ўтгунича ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали Европа скаутларига яхши танилган эди. Аббосга Нидерландия, Португалия ва Туркия клубларидан жиддий қизиқиш бўлган, бироқ “армиячилар” уни қўлга киритиб катта ишни амалга оширган бўлиб чиқди.
Россиялик мухлислар ёзда Файзуллаев деган футболчини танимасди ва шу боис унинг ЦСКАга трансферини ғалати қабул қилишди. Асосий рақобатчи “Спартак” Европадан ўйинчилар олишга миллионлаб пул сарфлаётган пайтда “армиячилар” 500 минг еврога ҳеч ким танимайдиган ўйинчини олди.
“Пахтакор” тарбияланувчисига ўз даражасини кўрсатиб қўйиш учун бир жуфт учрашув керак бўлди холос.
Файзуллаевнинг салоҳияти унинг бозори чаққон бўлишидан далолат бермоқда. ЦСКА уни ёзда 10 миллион евродан бошлаб таклиф қилинадиган нархга қўйиб юбориб, сарфлаган пулини 20 баравар ортиғи билан чиқариб олиши кутилмоқда, - деб ёзди news.sportbox.ru сайти эксперти Денис Петров.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун бўладиган муҳим учрашувда мусобақа мезбонлари - Қатар футболчилари билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”