07:40 / 03.02.2024
122

Фьюри ва Усик ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги бошқа муддатга қолдирилди

Фьюри ва Усик ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги бошқа муддатга қолдирилди
Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлиги жанги қолдирилди.

Бу ҳақида украиналик боксчининг менежери Эгим Климас маълум қилди. Климаснинг сўзларига кўра, Фьюри машғулотлар вақтида қошидан жиддий жароҳат олган.

Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг 17 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши керак эди.

Тайсон Фьюрининг ўзи ҳам бу хабарни тасдиқлади: “Афсус. Мен бу жангга жуда узоқ вақт тайёрлангандим, ақл бовар қилмас формада эдим. Бу катта воқеага алоқадор барча учун қайғудаман. Жароҳатим тузалгач, қаттиқ меҳнат қилишга киришаман.

Мен бундан жабр кўрганлардан, жумладан, жамоам, Усикнинг жамоаси, карднинг бошқа жанг иштирокчиларидан, шунингдек, Саудия Арабистонидаги ташкилотчилардан узр сўрайман
”.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомида ўзбекистон боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилиши керак эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фьюри ва Усик ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги бошқа муддатга қолдирилди