Декабрь ойида ўнг оёқ бармоғини синдириб олган Элдор Шомуродов бу жароҳатдан тезроқ қутилиш учун жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. Ўшанда шифокорлар 28 ёшли футболчи машғулотларга қайтиши учун икки ой атрофида вақт керак бўлишини таъкидлаганди.
Куни кеча Элдор Шомуродов индивидуал машғулотларга киришгани эълон қилинди. Айни пайтда кўпчиликни легионеримиз қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда.
А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” таркиб масаласида қийинчиликларни бартараф эта олгани йўқ. Хавфли ҳудудга тушиб қолган сардинияликлар навбатдаги турда Рим шаҳрида “Рома” меҳмони бўлади.
Бу учрашув Элдор Шомуродов учун ҳам принципиал баҳс ҳисобланади. Чунки ҳужумчи аслида “Рома”га тегишли ва “Кальяри”да ижара асосида тўп тепмоқда.
“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери “Рома” билан бўладиган учрашувга бағишланган матбуот анжуманида клубдаги вазият, шунингдек, Элдор Шомуродов ҳақида ҳам сўнгги хабарларни айтиб ўтди.
- Қишки трансферлар даврида бир неча ўйинчиларни қўйб юбордик ва уларнинг ўрнини тўлдириш учун Йерри Мина ва Жанлука Гаэтанони олдик. Биз Минани мавсум бошида ўз жамоамизда кўришни истаган эдик. “Наполи” мураббийи Спаллетти ўтган йили уни ўз жамоасига таклиф қилганида жуда юқори баҳо берган эди. “Фиорентина”дан олинган Гаэтано ҳужум қилишни яхши кўрадиган сифатли футболчи, - деди Клаудио Раньери.
Сардинияликлар бир неча ҳужумкор футболчи жароҳат олиб узоқ муддатларга сафдан чиққани учун январда форвард олишни режалаштирган ва бир неча номзодларни кўзлаган эди. Амалда бу режаларни рўёбга чиқаришнинг имкони бўлмади.
Қишки трансферлар вақтида Элдор Шомуродов ҳам бошқа клубга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. “Женоа”, “Эмполи”, “Салернитана” ва бир неча турк клублари нишонида бўлган легионеримиз ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Сардинияни тарк этмоқчи бўлганди.
Шомуродов мунтазам ўйнатишга тайёр бўлган “Салернитана”га ўтишга розилик бергани, бу клуб “Рома” билан трансфер бўйича келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Италия футболини ёритиб бораётган манбалар сўнгги паллада Клаудио Раньери Элдор Шомуродовни олиб қолишга қарор қилгани бу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилганини ёзди.
“Рома”га қарши ўйин олдидан журналистлар ўзбек футболчисининг аҳволи ва қачон майдонга қайтиши ҳақида ҳам сўради.
- Ҳозирча Шомуродов таркибда эмас. Оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Элдор Шомуродов ва Гаэтана Ористанио майдонга тушишига яна бир ой атрофида вақт бор. Ҳозир уларнинг саломатлигини хавф остига қўя олмаймиз. Уларсиз қийин бўлади, лекин биз вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Ҳар икки ўйинчи майдонга қайтишидан олдин тиббиёт ходимларининг ижобий хулосасини олишимиз керак, - деди Клаудио Раньери.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёз “Кальяри” сафига кўчиб ўтганидан бери А Серия ва Италия кубогида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларига иккита голли пас узатган эди. Энди ҳамюртимиз жорий мавсумни “Кальяри” сафида якунлаб қўяди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”