"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Аббосбек Файзуллаевнинг асосий таркибга кириши ҳақида гапириб берди.
"Бир куни "Пахтакор"нинг Қибрайдаги машғулот ўтказадиган жойига борсам Аббос (Файзуллаев – таҳр.) югуриб юрибди. Мен ярим соатча кузатдим. Шу боланинг ҳаракати жуда кучли. Кейин Питер Хюстрани чақирдимда, "шу болани асосий таркибга ол" дедим. "Йўқ олмайман, бу кичкина, катталарни олдида оёқ остида қолиб кетади", деди. Аббосни олмаяпти! Илтимос қилсам ҳам йўқ деди. Охири столни устига қўлимни уриб, "оласан шуни асосий таркибга, мен унда нимадир сезяпман", дедим. Кейинги ўйиндан Аббосни асосий таркибга олди. Мана қаранг, ёш бола асосий таркибда ўйнаб шундай натижага эришди. Бўлмаса уни чиқиштирмаётганди", – дейди у.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Диёр Ҳолматовда ҳам иқтидор сезганини айтди.
"Яна Шахзод Азмиддиновда сездим. Уни ҳам чиқиштиришмаётганди. Азиз Турғунбоевни четлаштириб қўйишганди", – дея қўшимча қилади тадбиркор.
Манба: "Лолазор" подкаст “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”