Хабарингиз бор, айни вақтда Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” турнири давом этмоқда. -63,5 кг вазн тоифасида ёш иқтидор эгаси Адҳамжон Муҳиддинов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда ва муваффақиятли одимлаётганлигини ҳам айтиб ўтишимиз жоиз. Биз Атҳамжон билан боғланиб, у билан қисқача суҳбатда бўлдик.
- Адҳамжон "Странжа" турнири ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ассалому алайкум. “Странжа” барчага маълумки, кичик жаҳон чемпионати деб ҳам номланади. Кўп давлатлар кучли таркиб билан иштирок этади. Шунинг учун бу ерда осон жанглар бўлмайди. Ўзингизни нималарга қодир эканлигингизни билиб оласиз ва ўзига хос тажриба ҳам беради. Қисқа қилиб айтганда анчагина нуфузли турнир ҳисобланади.
- Жисмоний ҳолатингиз борасида нима дея оласиз? Идеал "форма"дамисиз?
- Жисмоний ҳолатим Аллоҳга шукур аъло даражада. Ўйлайманки, бу ўзининг натижасини беради.
- Кечаги жангингизда 1-раунддан сўнг бурнингиз синибди. Кейинги жангда иштирок эта оласизми?
- Ҳа, кеча Ирландия вакили билан ўтказган биринчи жангимнинг биринчи раундида бошлар тўқнашиб, жароҳат олдим. Лекин бу мақсад йўлида тўсқин бўла олмайди. Кейинги жангим 9 февраль куни бўлади. Унгача терма жамоа доктори Дилшод ака ёрдамида тикланиб оламан.
- 63,5 кг вазн барибир сиз учун янги тоифа... Гарчи, мамлакат чемпионатида шу вазнда ҳаракат қилган бўлсангиз ҳам. Айтингчи, ўзингизни қулай ҳис қиляпсизми бу вазнда ва вазнни кўтаришингизга сабаб нима бўлди?
- 63,5 кгда ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу вазнга ўтишим аввало, Олимпиададан ўрин олгани ва жисмоний тарафлама ўзимни яхши ҳис қилаётганлигим сабабли бўлди. Шунингдек, ортиқча вазн ташламаслигим туфайли ҳам бу вазн мен учун қулай.
- “Странжа" турнирида сиз учун жиддий рақиблар сифатида кимларни кўряпсиз?
- Рақибларимизнинг ҳаммасини ўзига хос кучли тарафлари бор. У кучли ёки бу кучли дея олмайман. Назаримда кимнинг хоҳиши юқори бўлса, ўша ғалаба қозонади.
- 63,5 кгда барибир Ўзбекистон миқиёсида ҳам жиддий рақобат мавжуд. Бу сизга мотивация берадими?
- Албатта, рақобат кучли ва тажрибали боксчилар бор. Руслан Абдуллаев, Мужибилло Турсуновларни айтиб ўтишимиз мумкин. Шубҳасиз, мотивация беради. Кучли рақобат бор жойда инсон юксалади. Тажриба ва шижоат ошади.
- Адҳамжон вақт ажратганингиз учун раҳмат ва кейинги жангларингизда ҳам омад ёр бўлсин!
- Раҳмат. Қўллаб-қуватлаб, дуода бўлсанглар турнир ғолиби бўлишга астойдил ҳаракат қиламан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди