Осиё кубоги ярим финал ўйинида аламли мағлубиятни қабул қилиб олган Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои Қатар билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.
"Эрон халқидан уларни хурсанд қила олмаганим учун кечирим сўрайман. Бу учрашувда бор кучлари билан ҳаракат қилган ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатгандик. Кўп вазиятларни кўкка совурдик. Иккинчи бўлимда саккиз марта бурчак зарбасини амалга оширдик, аммо керакли голларни ура олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун шу жумла ўз тасдиғини топди. Якунда Қатарга мағлуб бўлдик. Техник томондан рақибдан устун эдик, аммо буни ҳисобда акс эттира олмадик. Мағлубият учун масъулиятни тўлиқлигича ўз бўйнимга оламан.
Бугун ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири бўлди. Ҳеч кимни айбламайман. Натижа керак бўлгани сабабли жуда кўп ўзгаришларни амалга оширдим. Меҳди Тареми бугун яхши ҳаракат қилди, шунчаки у ўз вазиятларини голга айлантира олмади. Бу футболнинг бир қисми. Ҳа, турнир давомида еттита гол ўтказдик, аммо Япония билан ўйинда бу муаммолар кўзга ташланмаётганди. Бугун Қатарга ютқазиб қўйдик ва буни барчаси юзага чиқди. Охирги дақиқаларда омад биздан очиқчасига юз ўгирди.
Қандайдир танқид ёки камчилик бўйича айнан мен узр сўрашим керак, футболчилар эмас. Терма жамоанинг юлдуз футболчиларига барчаси учун раҳмат айтиб қоламан. Европада ўйнайдиган футболчиларимиз профессионал тарзда меҳнат қилишди. Қатарнинг ўйинини яхши анализ қилгандик. Биринчи бўлимда барчасига нуқта қўйишимиз ва ғалабани таъминлашимиз мумкин эди. Бироқ, финал орзу бўлиб қоладиган бўлди.
Осиё кубоги ортда қолди. Энди жамоани келгуси мусобақаларга тайёрлайман. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари бор. Эрон терма жамоасида фаолият олиб борган барча ходимлар, футболчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман", - дейди Амир Ғалинои. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди