Франция чемпионатида юқори ўринлар ва Еврокубоклар йўлланмаси учун курашаётган амалдаги вице-чемпион “Ланс” 22-турда мусобақа жадвалида янада юқорига кўтарилиб олиш имконини қўлдан чиқарди.
Франк Хейз шогирдлари чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Реймс” майдонидан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтди. Учрашувдаги ҳисобни мезбонлар вакили Умар Диаките 41-дақиқада очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида лансликлар Уэсли Саиднинг голи эвазига вазиятни ўнглади.
Бошланғич таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов энг фаол ўйинчилардан бири бўлди. Айниқса, “Ланс”нинг рақиб ҳужумчиси Умар Диакитенинг хавфли ҳужумини ўзбек футболчиси тўхтатиб қолганидан кейиноқ киритилгани ҳамюртимизнинг ўйини мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланишига сабаб бўлди.
Франция футболи, хусусан, “Ланс” фаолиятини ётириб келаётган le11hdf.fr сайти эксперти Энцо Пайлот Абдуқодир Ҳусанов ўйинини қуйидагича баҳолади.
- Бонланғич таркибда Жонатан Градит ўрнини эгаллаган Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор ўз иқтидори даражасини кўрсата олди. Бу гал у ҳимоя марказининг ўнг томонида фаол ўйнади. Осиё кубогидан қайтганидан кейин “Фрайбург”га қарши атиги бир неча дақиқа тўп тепган 19 ёшли ўзбек футболчиси бу гал ҳам ўз хотиржамлиги билан жамоадошларига ҳақиқий ўрнак бўлди.
Ҳусановнинг ўйиндаги энг ёрқин ҳаракати жамоа етакчиси Кевин Дансонинг қўпол хатосидан кейин рақиб ўйинчиси Умар Диакетининг дарвоза томон хавфли ҳужумини бартараф этгани бўлди. Айнан мана шу вазиятдан кейин “Ланс” ҳисобни тенглаштирди.
Абдуқодир тўпни ушлаб туриш, ҳужумларни кучайтирган аниқ ва узун пасларни кўп маротаба юқори маҳорат билан ижро этди, - деб ёзди Энцо Пайлот.
Мазкур сайт “Ланс” ўйинчиларини қуйидагича баҳолади:
Дарвозабон: Самба (5 балл)
Ҳимоячилар: Ҳусанов (6), Дансо (5), Медина (5)
Ярим ҳимоячилар: Франковски (6), Менди (5), Абдул Самед (4), Чавес (5)
Ҳужумчилар: Томассон (4), Саид (6) , Фульджини (4)
Яна бир нуфузли манба – lensois.com сайти эксперти Элоиза де Местер “Реймс” ва “Ланс” учрашувининг энг яхши икки ўйинчиси сифатида ҳимояни мустаҳкам ушлаган Абдуқодир Ҳусанов ва гол урган Уэсли Саидни кўрсатди.
- Абдуқодир Хусанов рақиб футболчиси Дзюня Итонинг бутун ўйин давомида кўздан қочиргани йўқ. Ҳимоячи рақибга тўпни ушлаб туриш имконини бермади. Ўзбек футболчиси япониялик ҳужумчига ўйин бергани йўқ.
Биз Абдуқодир Ҳусановнинг қобилияти аъло даражада эканини эътироф этишимиз керак. Ёш ўзбек футболчиси жуда яхши ўйин кўрсатди, - деб ёзди Элоиза де Местер.
Бундан ташқари, lensois.com сайти мухлислар ўртасида учрашувнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди. Ҳозирча, ушбу сўровномада 46,39 фоиз овоз жамғарган Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринда бормоқда. Ҳамюртимиздан кейинги ўринда турган Франковскига сўровномада қатнашганларнинг 20,51 фоизи овоз берган. Кучли учликдан 18,88 фоиз овоз тўплаган Саид ўрин олган. Қолган футболчиларга берилган овозлар ҳатто 4 фоизга ҳам етгани йўқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”