ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
"Эртанги ўйин жуда қийин ўтади. Биз юлдузлар билан қуролланган "Ал Иттиҳод" билан тўқнаш келамиз, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, шогирдларим эртанги ўйинда борини бахшида этади.
Биз мухлислар қаршисида тўп тепиш тажрибасига эгамиз. Аввалроқ "Ал Ҳилол" майдонида дуранг ўйнагандик. Эртага "Ал Иттиҳод" кўпроқ босимга дуч келади, чунки улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади.
Эртанги ўйин учун танлаган услубимизни ошкор қилмайман. Бизнинг ёндашувимиз қандай бўлишини ва қандай ўйин намойиш этишимизни эртанги баҳсда кўрасиз. Майдонда 11 футболчига қарши 11 футболчи саф тортади. Бензема ажойиб ўйинчи, лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз", — деди наманганликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашуви 22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”