ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва футболчи Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ҳаммамиз эртанги ўйинни бесабрлик билан кутяпмиз. Ҳозирча бошланғич таркибни аниқлаганимиз йўқ, бугунги машғулотлардан сўнг беш нафар хорижлик футболчи номини аниқлаймиз.
Эртанги ўйин худди биринчи ўйиндагидек сценарий бўйича ўтади ва биз учрашув бошидан ўз назоратимизни ўрнатишга ҳаракат қиламиз. Биз ижодкорлик ва ҳужумкор қарорлардан ташқари тезлик ва тезкор узатмаларга таянамиз.
Биз ҳужумлар ташкиллаштиришимиз, учрашув давомида мутлақ устунликка эришишимиз керак ва эрта гол уришга интиламиз. Жамоамиз ҳамиша мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож.
Эртага кучли жамоага қарши қийин ўйин бўлиши табиий ва биз ғалаба учун курашамиз. Охирги ўйиндаги дуранг ва бўлажак беллашувга жароҳатларсиз етиб келишимиз яхши ҳолат саналади", — деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашуви 22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”