Аббосбек Файзуллаевга юқори баҳо берилди

2 дақиқа ўқиш476
Аббосбек Файзуллаевга юқори баҳо берилди
Аббосбек Файзуллаев қисқа фурсат ичида Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчисига айланиб қолди. “Пахтакор” тарбияланувчиси ЦСКАдаги ўйинлари билан бутун Россия футбол жамоатчилигини эътиборини қозонган бўлса, Қатар мезбонлигидаги Осиё кубогида халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлди.

Ҳозир Файзуллаев қитъанинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири ва ўзбек футболининг келажаги сифатида тилга олинмоқда.
Аббосбек Файзуллаевга юқори баҳо берилди
Ўзбек футболида чуқур из қолдирган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров www.euro-football.ru сайтига берган қисқа интервьюсида 20 ёшли ҳужумкор футболчимизга юқори баҳо берди.

- Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогининг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинганидан хурсандман. Бу унинг меҳнатига яраша баҳо бўлди.

- Нима деб ўйлайсиз, Аббос ёзда ЦСКАда қолгани маъқулми ёки Россия Премьер-лигасидан кетиши керакми, унинг ўсиши учун қайси вариант фойдалироқ?

- Хорижга кетиш ҳақида гапирганда, биринчи навбатда қайси мамлакатга ва қандай клубга боришга эътибор қаратиш ва ҳамма нарсани таҳлил қилиб кўриш керак. ЦСКАда қолган яхшими ёки кетиш фойдалими, буни билиб олиш шарт.

Фаолиятини давом эттирмоқчи бўлаётган бўлажак жамоанинг ўйин услуби жуда муҳим омил, буни албатта инобатга олиш керак ва маъқул келмайдиган жойга бормаслик лозим
.

Таъкидлаш жоизки, Сервер Жепаров ўзбек футболининг энг кучли ўйинчиларидан бўлган. Профессионал фаолияти давомида турли йилларда юртимизда “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган.

Легионер сифатида Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Соннам”, “Ульсан Хёндэ”, Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб”, Эроннинг “Истиқлол” ва “Сепахон”, Қозоғистоннинг “Жетису” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Клублар миқёсида тўққиз карра Ўзбекистон, бир мартадан Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпиони, МДҲ чемпионлари кубоги соҳиби бўлган.

Сервер Жепаров 2008 ва 2011 йиллар давомида Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган.

Жепаров Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2002-2017 йиллар давомида фаолият юритиб, жами 128 та учрашувда ўз ҳисобига 25 та гол ва бешта ассист ёздириб қўйган.

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги авлод футболчиларидан. Истеъдодли ўйинчимиз легионер сифатида ЦСКА шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозирча, барча турнирларда “армиячилар” учун 18 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоа сафида 13 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба нишонга олган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?