225
Самвел Бабаян: "Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Ҳамробековдек ўйинчи ҳар бир мураббийнинг орзуси"
Суперлига-2024 биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.
- Ўйин ҳақида
- Барча "Навбаҳор" мухлисларини табриклайман. Бугун бир муҳим нарсани айтмоқчи эдим. Икки йилдан бери Наманганда фаолият олиб бормоқдаман. Ҳокимимизнинг эътибори билан биз ўзимизнинг энг юқори чўққимизга чиқдик. Бу 22 февраль куни Жидда шаҳридаги ўйин эди. Бу ўта катта меҳнат натижаси. "Навбаҳор" совринлар ютадиган жамоага айланди. Осиёнинг номдор клублари орасида қайд этилди. Бунга биринчи сабабчи албатта ҳокимимиз – Шавкатжон Шокиржонович. Отабек Саматов ҳам клуб учун улкан иш қилди. Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штаби ҳам меҳнат қилишди. Энди янги саргузашт бошланмоқда. Бугун биз янги "Навбаҳор"ни кўрдик. Бу жамоа ўз фалсафасига кўра, совринлар қўлга киритишни, Осиё элитасида бўлишни истайди. Учрашувга келсак, ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Вазиятларни якунлашдан ташқари, қолган ҳолатлардан қониқдим. Мен йигитларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Улар "Навбаҳор"-2024 қандай эканлигини кўрсатиб қўйишга бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Рақибга келсак, уларга ҳам ҳурмат. "Динамо" хусусий клуб ҳисобланади. Бу жамоани молиялаштираётган барчага раҳмат. Бу жуда катта иш. Ҳаммага байрам муборак бўлсин.
- Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилган Ҳақназарийни майдондан олишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳа, у ёмон ўйнамаганди. Режа бўйича биз уни заҳирага олдик. Биз ўйинга бироз тезлик қўшмоқчи эдик. Жиянов майдонга тушгандан кейин бу яққол кўзга ташланди.
- Ҳамробеков ўйинда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бу сизнинг кўрсатмаларингиз туфайлимиди ёки бугунги рақибдан келиб чиққан ҳолдами?
- Албатта. Одил Ҳамробеков юлдузимиз. У терма жамоанинг лидери. Бу бизга ёрдам беряпти албатта. Ҳамробеков учун ҳам бу янгилик. У энди мухлиси кўп бўлган, Намангандаги 3 млндан кўпроқ аҳолининг барчаси жон куйдирадиган жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳамробеков ўйинларда ҳис қилаётган адреналин унинг фаолиятида олдинга катта туртки бўлиши мумкин. Очиқчасига айтсам, бу даражадаги футболчини ҳар бир мураббий орзу қилади. Мен буни аллақачон амалга оширмоқчи эдим, аммо бу мавсумга келибгина уддаладик. Одил билан ишлаётганимдан хурсандман.
- "Навбаҳор" иккинчи бўлимнинг биринчи қисмида бироз концентрацияни йўқотди ва гол ўтказиб юборди. Бунга сабаб нима бўлди? Иккинчи савол, ҳужум чизиғида грузиялик икки футболчи жуфтлигини кўришимиз мумкинми?
- Тўғрисини айтсам, ўша вазиятларда кетма-кет хатоларга йўл қўйдик. Ҳисоб 2:0 бўлганда яна вазиятлар яратишда давом этдик. Гол эса бизни бироз хушёр бўлишга чорлади. Ҳужум чизиғидаги жуфтлик ҳақида гапирсак, бу йил сиз жуда кўп вариантларни кўрасиз. Энг муҳими ҳар бир майдонга тушган ўйинчи жамоага фойда олиб келсин. Шу энг муҳими. Таркибни машғулотларга қараб аниқлаймиз. Жуда кўп вазиятларни якунлай олмадик. Биргаликда учинчи ўйинни ўтказяпмиз. Умуман олганда биз ҳаммасини назорат қилдик.
- Бугунги ғалабадан қониқдингизми? Биринчи бўлимда анча вазиятларни йўққа чиқардик. Жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди...
- Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаяжон бор. Бунга сабаб биз биргаликда эндигина учинчи ўйинни ўтказяпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси яхши, голни ҳисобга олмаганда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади