Фото: УЕФА
УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумидан бошлаб янги форматда ўтказилади. Биз ушбу форматда нима ўзгаришини, нима шу ҳолида қолиши, бу мухлислар учун нимани англатишини ва УЕФАнинг бошқа клуб мусобақаларига қандай таъсир қилишини тушунтирамиз.
Европа футболи жаҳондаги энг муваффақиятли ва оммабоп спорт турларидан бири эканлигининг сабаби бор. У ҳеч қачон бир жойда турмайди. 1955 йилда Европа Чемпионлар Кубоги деб номланувчи илк мусобақа бошланганидан бери УЕФА доимий равишда ривожланиб борди ва УЕФА Чемпионлар Лигасини кенгроқ оммага етиб бориши учун мослаштирди ва турли ўзгаришлар қилиб борди.
Янги 2024/25 йилги мавсум формати клублар, ўйинчилар ва мухлислар учун энг мақбули бўлишини таъминлаш мақсадида УЕФА ўз дизайнини Европа футбол ҳамжамиятидаги асосий манфаатдор томонлар билан кенг кўламли биргаликдаги маслаҳатлашувлар орқали яратди. Европа клублари мусобақаларининг якуний формати, унда қатнашувчилар рўйхати ва тақвими УЕФАнинг 2021 йил 19 апрелдаги янги мусобақа тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори билан 2022 йил 10 майда тасдиқланган.
“УЕФА ташкилоти қарорлари биз спортнинг асосий қадриятларини ҳурмат қилиш ва мусобақаларнинг очиқлик тамойилини ҳимоя қилишга тўлиқ содиқлигимизни яққол кўрсатади, мусобақаларда қатнашиш учун саралаш босқичининг мавжудлиги қадриятлар ва ҳамжиҳатликка асосланган Европа спорт моделига тўлиқ мос келади. Бу УЕФА Ижроия қўмитасининг бир овоздан қабул қилинган қарори, Европа клублари ассоциацияси, Европа лигалари ва миллий ассоциациялар таклифга рози бўлганидан жуда мамнунман. Бу — Европа футболи ҳар қачонгидан ҳам жипслашганининг яна бир исботи”, — деди УЕФА президенти Александр Чеферин.
Чемпионлар Лигаси формати 2024/25 йилги мавсумда қандай ўзгаради?
УЕФА Ижроия қўмитаси томонидан эълон қилинган ислоҳотлардаги асосий ўзгариш бу жорий форматдаги гуруҳ босқичи тизимидан воз кечишдир. Ҳозирги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 32 иштирокчи тўрттадан саккизта гуруҳга бўлинган. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигаси босқичида (собиқ гуруҳ босқичи) 36 та клуб иштирок этиб, яна тўртта жамоага Европанинг энг яхши клублари билан рақобатлашиш имкониятини беради. Ушбу 36 та клуб битта лига мусобақасида қатнашади, унда барча 36 та рақобатчи клублар биргаликда жадвалга жойлашадилар.
Фото: УЕФА
Янги форматга кўра, жамоалар янги лига босқичида (собиқ гуруҳ босқичи) саккизта ўйин ўтказади. Улар энди учта рақиб билан икки марта — уйда ва меҳмонда ўйнамайди, балки саккиз хил жамоага қарши ўйин ўтказадилар, бу ўйинларнинг ярмини уйда ва ярмини меҳмонда ўтказади. Саккиз хил рақибни аниқлаш учун жамоалар дастлаб, тўртта саватчада тартибланади. Кейин ҳар бир жамоа ушбу идишларнинг ҳар биридан иккита рақиб билан ўйнаш учун қуръа ташланади, ҳар бир жамоа уйда ва битта меҳмонда ўйнайди.
Фото: УЕФА
Бу клубларга ўзини кўпроқ рақибларга қарши синаб кўриш имкониятини беради ва мухлисларда кучли жамоаларнинг мусобақада тез-тез ва эртароқ тўқнаш келишини кўриш имкониятини оширади. Шунингдек, ҳар бир клуб учун янада рақобатбардош ўйинларни тақдим этади.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун қўшимча тўртта йўлланма қандай тақсимланади?
Чемпионлар Лигасига саралаш очиқ бўлиб қолади ва клубнинг ўтган мавсумдаги ички лига мусобақаларидаги якуний ўрни ва ҳар бир ассоциациянинг клублари коэффициэнти рейтингидаги ўрни билан боғлиқ. Аъзолар рўйхатининг асоси жорий мавсумдагидек қолади ва 2024/25 йилда мавжуд бўлган қўшимча тўртта слот қуйидагича тақсимланади:
Биринчи ўрин: Бу ўрин УЕФА ассоциацияси клублар коэффициэнти рейтинги билан белгиланадиган кириш рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаган ўз чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган клубга тушади.
Иккинчи ўрин: Бу ўрин тўртта клуб иштирок этаётган бўлса саралашдан ўтган клублар сонини тўрттадан бештага ошириш орқали чемпион давлат чемпионатига берилади.
Учинчи ва тўртинчи ўринлар: Бу ўринлар ўтган мавсумда клублари энг яхши жамоавий кўрсаткичга эга бўлган ассоциацияларга ўтади (яъни, ҳар бир клуб олган коэффициэнт баллари умумий клуб сонига бўлиб ҳисобланаади), Ушбу икки ассоциациянинг ҳар бири ўз ички лигасида тўғридан-тўғри Чемпионлар Лигаси босқичига йўлланмани қўлга киритган клублардан кейинги энг яхши ўринни эгаллаган клуб учун биттадан автоматик ўринни қўлга киритади.
Жамоалар Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига қандай етиб боради ва плей-офф босқичи формати ўзгарадими?
Ҳар бир ўйин натижалари янги лигадаги умумий рейтингни ҳал қилади, ғалаба учун уч очко ва дуранг учун битта очко ҳали ҳам амал қилади.
Лиганинг энг яхши саккизта жамоаси автоматик тарзда 1/8 финалга йўлланма олади, 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса, мусобақанинг нимчорак финалига йўл олиш учун икки ўйиндан иборат нокаут босқичидаги плей-оффда курашадилар. 25 ёки ундан пастроқ ўринларни эгаллаган жамоалар УЕФА Европа Лигасига кириш ҳуқуқисиз чемпионатни тарк этади.
Фото: УЕФА
Барча жамоалар битта лигада бирлаштирилган янги формат лига босқичида кўпроқ ўйнаш имконини англатади.
Плей-офф босқичида 9-16-ўрин оралиғидаги ўринларни эгаллаган жамоалар учун қуръа ташланади, яъни улар 17-24-ўринларни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади — принципиал равишда жавоб ўйинини ўз уйида ўтказади. Плей-офф босқичида ғалаба қозонган саккизта клуб 1/8 финал босқичига йўл олади ва уларнинг ҳар бири 1/8 финал босқичига йўл олган энг яхши саккизтадан бири билан тўқнаш келади.
Лига ва плей-офф босқичлари ўртасидаги синергияни кучайтириш ва лига босқичида кўпроқ рағбатини таъминлаш учун плей-офф босқичининг жуфтликлари қисман лига босқичи рейтинги билан белгиланади, қуръа ҳам худди шундай йўналишда белгиланади.
1/8 финалдан бошлаб, мусобақа ўзининг мавжуд формати бўйича давом этади ва УЕФА томонидан танланган нейтрал майдонда ўтказиладиган финалга қадар давом этади.
Фото: УЕФА
Финалгача бўлган барча ўйинлар бутун Европа бўйлаб ички ўйинлар тақвими муҳимлигини эътироф этган ҳолда ҳафта ўртасида ўйнашда давом этади, финал эса шанба куни ўйнашда давом этади.
2024/25 йилдан бошлаб Европа Лигаси ва Европа Конфедерациялар Лигаси форматлари ҳам ўзгарадими?
Ҳа. Шунга ўхшаш форматдаги ўзгаришлар УЕФА Европа Лигаси (саккизта ўйин, шунинг учун лига босқичида саккиз хил рақиб) ва 2024/25 йилдан бошлаб УЕФА Конференциялар Лигаси деб аталадиган УЕФА Европа Конференциялар Лигаси (олтита ўйин, олтита турли рақиб) учун ҳам қўлланилади. Иккала мусобақада ҳам лига босқичида 36 та жамоа иштирок этади.
Фото: УЕФА
Учта мусобақа учун тақвим қандай тузилади?
Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари сентябрь январь ойларида, Европа Конференциялар Лигаси ўйинлари эса сентябрь декабрь ойларида бўлиб ўтади. УЕФА клублари ўртасидаги учта мусобақанинг ҳар бирида биттадан эксклюзив ўйин ҳафтаси бўлади, қолган иккита мусобақа эса шу ҳафтада ўтказилмайди.
Standart ҳафталарда Чемпионлар Лигаси ўйинлари сешанба ва чоршанба кунлари ўтказилади, Европа Лигаси ва Европа Конференциялар Лигаси ўйинлари эса пайшанба кунлари бўлиб ўтади. Чемпионлар Лигасининг эксклюзив ҳафтасида Чемпионлар Лигаси ўйинлари сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтади. Европа Лигасининг эксклюзив ҳафтасида Европа Лигаси ўйинлари чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтади. Европа Конференциялар Лигасининг эксклюзив ҳафтасида Европа Конференциялар Лигаси ўйинлари пайшанба куни бўлиб ўтади.
Ҳар бир мусобақалар Лигасининг сўнгги босқичидаги барча ўйинлар бир вақтда ўтказилади.
Чемпионлар Лигасининг янги формати томошабинларга қандай фойда келтиради?
Лиганинг янги формати ҳар бир мусобақага кўпроқ Европа жамоаларини жалб қилади ва мухлисларга нафақат кўпроқ топ европа жамоалари ўйинларини кўриш, балки ўша ўйинларни мусобақанинг аввалида кўриш имконини беради.
Янги формат барча жамоалар ўртасида яхшироқ рақобатни юзага келтиради, ҳар бир жамоа лига босқичида ўз даражасидаги рақиблар билан ўйнаш имкониятини беради.
Ҳар бир ўйин муҳим. Лиганинг янги форматида ҳар қандай натижа жамоанинг ўрнига таъсир қилади. Ҳар бир жамоада охирги ўйин кунига қадар ўз ўрнини кескин ўзгартириш имконини беради. Лига босқичининг сўнгги ўйинида ғалаба қозониш ёки мағлубиятга учраш жамоани автоматик равишда нимчорак финалга олиб чиқиши, плей-офф босқичида ўйнаши ёки умуман мусобақадан четлатилиши олиб келиши мумкин.
Чемпионлар Лигасининг янги формати Европа ўйинларига қандай фойда келтиради?
Амалга оширилган ўзгаришлар Европа футболининг ижобий келажагини ҳар бир даражада таъминлаш ва барча манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган. Ушбу мусобақалар бутун қитъа бўйлаб очиқ рақобат ва спорт принципларига қўшма содиқликни сўзсиз тасдиқлаган ҳолда ташкил қилинади ва унинг умумий мақсади ҳам ички лигаларни нуфузини сақлаб қолиш ҳисобланади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, УЕФА клуб мусобақаларининг янги формати кўпроқ жамоаларни жалб қилади ва шунинг учун мураббий ва футболчиларга Европа саҳнасида янада рақобатбардош ўйинларда қатнашиш имконини беради.
УЕФА, шунингдек, бутун Европа футболи учун кучли молиявий мажбуриятини сақлаб қолади ва шу билан Европа футболининг пойдеворни мустаҳкамлайди.
Эркин Ғайбуллаев таржимаси
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади