Арсенал Чемпионлар лигаси финалига чиқиб қанча даромад қилди?

Арсенал 2026-йилги Чемпионлар лигаси финалига йўл олиб, клуб тарихидаги энг йирик молиявий ютуқлардан бирини қўлга киритди. Микел Артета шогирдлари ярим финалда Атлетико Мадрид жамоасини умумий ҳисобда 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Будапештдаги ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди. Ушбу муваффақият клуб ғазнасини 142 миллион евродан ортиқ маблағ билан бойитди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Молиявий таҳлилларга кўра, даромадлар қатори турнирнинг лига босқичига кириш учун бериладиган 18,62 миллион евролик бошланғич тўловдан бошланган. Жамоанинг барқарор ўйини ва плей-офф босқичидаги ғалабалари UEFA томонидан 40,6 миллион евро миқдоридаги натижавий бонуслар билан тақдирланди. Шунингдек, клубнинг Европадаги рейтинги ва медиа-ҳуқуқлари ҳисобига “қиймат устуни” (валуе пиллар) орқали қўшимча 37 миллион евро ишлаб топилди.
Турнирнинг кейинги босқичларига ўтиш ҳам Арсенал учун катта маблағ келтирди: чорак финал учун 12,5 миллион евро, ярим финал учун 15 миллион евро ва финалга чиқиш учун яна 18,5 миллион евро мукофот пули ажратилди. Бу маблағлар клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Ушбу молиявий муваффақият Артета учун таркибни янада кучайтириш ва келгуси мавсумларда ҳам Европанинг энг кучли жамоалари билан рақобатлашиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Агар Арсенал финалда ғалаба қозонса, клуб даромадлари янада ошиши ва тарихий рекорд ўрнатилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!