
БАА кубок ярим финалидан ўрин олган жавоб баҳсида "Ал-Ваҳда" "Ал-Васл"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Ўйинда Пименто, Харбин, Факундо ва Аҳмад биттадан гол урди. Ҳожимат Эркинов эса 77-дақиқада заҳирага олинди. Вингер шерикларига 22 та пас берган бўлса, улардан 19 таси аниқ борди. Шунингдек, икки марта муваффақиятли дриблинг ҳам ишлатиб, 6 та дуэлда ғолиб чиқди.
Маълумот учун, дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида "Ал-Васл"нинг қўли баланд келганди. Клуб БАА чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.
"Ал Ваҳда" — "Ал Васл" 4:0
Голлар: Аҳмад Нуруллоҳи (12), Факундо Круспски (40), Омар Харбин (82), Лукас Пимента (87).
Шуни ҳам таъкидлаш керак, "Ал-Васл" чорак финалда "Шабаб Ал-Аҳли"ни умумий 6:2 ҳисобида таслим қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг