Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Дастлабки уч турни ўтказиб олдик ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта Ўйин давомида рўй берди. Кутилмаган голлар урилди. Футболчи бошини билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда.
Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.
- "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгариши рўй берди ва кўпинча бундай ҳолатларда ўзгаришлар натижага ижобий таъсир қилади. Бугунги "Бунёдкор"нинг қаршилиги сизни қай даражада ҳайрон қолдирди?
- Ҳа, "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Ўтган икки учрашувда ҳам "қалдирғоч"лар ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушишди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш.
Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор"нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. "Бунёдкор" ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. "Бунёдкор"га "респект" айтаман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади