06:38 / 20.03.2024
161

Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этган

Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этган
Ўзбекистонда 2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда Жиноят кодекси тегишли моддалар билан тўлдирилиб, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳамда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу тартибларни ўз ичига олган “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан миллий қонунчилигимиз замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда янада такомиллашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этган