“Кальяри” жорий мавсумда юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш баробарида таркибини такомиллаштириш масаласини ҳам ҳал қилиши талаб этилади. Бу ҳолат кўп жиҳатдан жамоа чемпионатни қандай натижада якунлашига боғлиқ.
Агар Клаудио Раньери сардинияликларни А Серияда олиб қололса, келаси мавсум олдидан таркиб сезиларли даражада кучайтирилиши лозим.
“Кальяри” мутасаддилари ўтган ёз жамоага ёрдам бериш учун таклиф этилган икки тажрибали ҳужумчи – Андреа Петанья ва Элдор Шомуродовни ана шу мақсадда мавсум охирида тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди.
Бироқ тенгқур бўлган бу форвардлар кутилган эффектни бермади. Ўз даврида “Милан”, “Аталанта”, “Наполи”, “Сампдория” каби таниқли клубларда ўйнаган ва “Монца”дан ижарага олинган Андреа Петанья А Серияда “Кальяри” сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист қайд этди. Бу бир мавсум учун сал кам икки миллион евро маош олаётган форвард учун камлик қилади.
Энг катта маош олаётганлардан бири сифатида эътироф этилган Элдор Шомуродов турли сабабларга кўра, энди самара бера бошлади.
“Кальяри” фаолиятини мунтазам ёритиб келаётган cagliarinews24.com эксперти Элия Серра Элдор Шомуродов масаласига алоҳида тўхталди.
“Кальяри” мавсум охирида трансферини тўлиқ сотиб олиши мумкин бўлган “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов атрофидаги вазият қуйидагича:
- “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньерининг асосий вазифаси жамоани А Серияда сақлаб қолиш. Мавсум охирида шартномалар бўйича вазиятларни муҳокама қилиш учун етарлича вақт бўлади. Ҳозирги пайтда 28 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов ўз фаолиятини қайта тиклаб олиши талаб этилади.
“Рома”нинг ўзбекистонлик форварди атрофидаги вазият мураккаб. Шомуродовнинг 10 миллион евролик баҳоси клуб ғазнаси учун оғирлик қилади. Агар у мавсумнинг бош қаҳрамони даражасида ўйин кўрсатганда эди, бор эътибор уни клубда олиб қолишга қаратиларди. Бироқ ўзбек легионери “Салернитана” билан ўйиндаги дублни ҳисобга олмаганда, кутилган натижани бермади.
Агар “Женоа”нинг собиқ ўйинчиси чемпионатнинг қолган қисмида шов-шувли сюрпризлар қилмаса, катта эҳтимол билан Даниэле Де Росси бошқарувидаги пойтахт жамоасига қайтади, - деб ёзди Элия Серра.
Яна бир манба – L'Unione Sarda нашрининг ёзишича, “Кальяри” мутасаддилари мавсум охирида ижара муддати тугайдиган Элдор Шомуродов ҳамда Андреа Петаньядан ташқари шартномаси охирлаб қолган Леонардо Паволетти, Найтан Нандес, Марко Манкосу, Николя Виола ва Симоне Арести каби ўйинчилар келажагини ҳам ҳал қилиши талаб этилади.
Бунинг учун эса, энг аввало, сардинияликлар мавсумни ўзлари учун муваффақиятли якунлаб, жамоа А Сериядаги ўрнини кафолатлаб олиши лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади