Жозе Моуриньо: Рэшфорд ва Ибрагимович биргаликда рақибларга кўп муаммо келтиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жозе Моуриньо: Рэшфорд ва Ибрагимович биргаликда рақибларга кўп муаммо келтиради

Спорт 28-08-2016, 11:35 691
Жозе Моуриньо: Рэшфорд ва Ибрагимович биргаликда рақибларга кўп муаммо келтиради

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Халл Сити» устидан эришилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рэшфорд жуда яхши ҳаракат қиляпти. Жамоа ўйинда қийинчиликка учраётган ва гол ура олмаётган паллаларда Рэшфорд асқотмоқда. Англия Суперкубоги ва бугунги ўйинда Маркус майдонга тушиб, ғалабага ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Ҳамма Рэшфорд ва Ибра ҳақида гапирмоқда. Улар бирга ҳаракат қила олади ва бугун шуни исботлашди. Агар Маркус ўз устида кўпроқ ишласа, орқароқда ҳам ўйнаши мумкин, аммо мен уни ҳужумчи деб ҳисоблайман.

Рэшфорд ва Ибрани бирга қўллаб, биз рақибларга катта муаммо келтирамиз. Баъзан Златан орқароққа қайтади, чунки у кўпроқ тўп билан ишлайди. Маркус эса тезкор ва ўйинга чанқоқ, қанотларда ҳам яхши ҳаракат қилади», – дейди португалиялик мутахассис.

Манба: www.goal.com
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.