Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"
1 дақиқа ўқиш313

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.
"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.
Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди.
Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.
Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

- #Ю Тзе Нам
- #Ўзбекистон Эрон
- #Осиё Минтақаси
- #Жаҳон Чемпионати
- #Футбол Уйини
- #Прессинг Стратегияси
- #Ўзбекистон
- #Гонконг
- #Прессинг
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…