А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри”ни 1 апрель куни муҳим учрашув кутиб турибди. Клаудио Раньери шогирдлари бўлажак баҳсда ўзлари билан бир хил – 26 очко жамғарган “Верона”ни қабул қилади.
Тўғридан тўғри рақобатчи билан баҳс муҳим аҳамият касб этади. Элдор Шомуродов сўнгги турларда “Кальяри”нинг энг фаол ўйинчиларидан бирига айланиб қолган эди.
28 ёшли форвардимиз 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси саралаш турнирида Гонконгга қарши ўтказилган иккита учрашувда юқори спорт формасида эканини намойиш қилди. Элдор ҳар икки ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, бир жуфт ғалабага катта ҳисса қўшди.
Бироқ Тошкентдаги баҳсда Шомуродов оёғига берилган зарба оқибатида заҳирага олингани кўпчиликни хавотирга солиб қўйди. Чунки, рақиб ҳимоячисининг зарбаси Элдорнинг яқинда операция қилинган ўнг оёқ панжасига тўғри келди.
Италия нашрлари ўз каналлари орқали ўзбек легионерининг жароҳати қай аҳволда эканини аниқлашга уринмоқда.
Нуфузли манбалардан бири Corriere dello Sport газетаси 21-саҳифасида “Кальяри” Шомуродов ҳақида бош қотирмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилди.
- Ўзбек футболчиси терма жамоадаги ўйинида ўнг оёғидан зарба еди. Клаудио Раньери бўлажак баҳсда Шомуродовдан фойдаланишга умид қилаётганди. Душанба куни “Верона”га қарши бўладиган баҳс олдидан саволлар кўпайиб кетди.
Зито Лувумбо ва Гаэтано Клаудио Раньери таркибидан жой олишга умидвор. “Верона” билан бўладиган баҳсда Йерри Мина ва Элдор Шомуродовнинг ҳам ёрдами керак.
Ўзбек ҳужумчиси операция қилинган оёғига берилган зарба туфайли Гонконгга қарши ўйинни ярим йўлда тўхтатди. Қувонарлиси шундаки, зарба футболчининг бир неча ой майдондан ташқарида қолишига сабабчи бўлган, оёқнинг операция қилинган қисмига тегмагани, маълум бўлди.
Элдор Сардинияга келиши билан “Кальяри” клуби тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилади. Улар Шомуродовнинг аҳволига ойдинлик киритиб бериши талаб этилади. Унгача натижа хавотир билан кутилади.
Ҳозирча, Раньери Лувумбо ва Гаэтанонинг сафга қайтгани билан кифояланиб туради. Мина масаласи ҳам ечимини кутмоқда. Бу футболчисиз “Кальяри” ҳимоядаги мустаҳкамлигидан мосуво бўлади. Колумбиялик ҳимоячи ёрдамида сардинияликлар “Эмполи” майдонидаги ғалабали ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди, - деб ёзмоқда Corriere dello Sport газетаси эксперти Жузеппе Амисани.
Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясида 29-турдан кейин саккизта жамоа юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқда. 13-поғонада турган “Лечче” билан хавфли ҳудуднинг энг юқориси – 18-қаторда жойлашган “Фрозиноне” жамоалари орасини 4 очколик фарқ ажратиб турибди холос.
“Кальяри” ва “Верона” учрашуви 1 апрель куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади