АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам Т-Mobile Arena’да навбатдаги профессионал бокс турнири якунига етди.
Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Сзю (24-1, 17 КО) ҳамда америкалик даъвогар Себастьян Фундора (21-1-1, 13 КО) ўртасида бўлиб ўтди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.
Сзюдан бўйи деярли икки қарич баланд бўлган Фундора қонли кечган жанг якунида ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Ҳакамлардан бири 116-112 ҳисобидаги ғалабани Сзюга тақдим этди. Қолган икки ҳакам эса 116-112 ва 115-113 ҳисобларида Фундора ғалаба қозонди деб ҳисобланади.
Себастьян Сзюнинг WBO камаридан ташқари ушбу вазнда вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарига ҳам эга чиқди.
Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли. Фундоранинг кейинги рақиби айнан ўзбекистонлик боксчи бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади