АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам Т-Mobile Арена’да навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Сзю (24-1, 17 КО) америкалик даъвогар Себастьян Фундорага (21-1-1, 13 КО) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Сзю фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Фундора эса 23-жангига келиб, илк бор чемпионлик учун рингга чиқди ва бирйўла иккита камарни қўлга киритди.
Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли бўлиб турибди. Ўзбекистонлик боксчи Olamsport сайтига берган интервьюсида эҳтимолий рақибларининг бугунги жанги ҳақида гапирди.
“Сзю — Фундора жангини томоша қилдим. Ҳақиқатан ҳам, Себастьян жуда ҳам ноқулай рақиб. Бўйдор боксчилар ҳамиша ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириб келган. Тим Сзюга ҳам ноқулайлик олиб келишини сезиб, кутиб тургандим. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.
Фундора билан ўз вақтида спарринг-машғулот ўтказганман. Унинг икки метрлик бўйи ҳамда узун қўллари рақибларини қийнаб қўяди. Ҳар қандай рақиб билан жанг қилмасин, шу икки омил, яъни бўй ва қўлининг узунлигини унга ёрдам берган. Бугунги Сзюга қарши кечган жангда ҳам шу нарса муҳим рол ўйнади”, — деди Мадримов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади