06:00 / 01.04.2024
316

Рамзан Қодировнинг оти Дубайдаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди

Рамзан Қодировнинг оти Дубайдаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди
Фото: “Русскиэ Эмирати”
Дубайдаги Жаҳон кубогида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Туз лақабли оти ғалаба қозонди. Бу ҳақда Чеченистон давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Отни чеченистонлик от эгаси Ҳамзат Закаев парвариш қилган. Пойгада умумий мукофот жамғармаси 2 миллион долларни ташкил этади. Биринчи ўрин ғолиби 1,16 миллион доллар миқдорида мукофот олади.

Туз етти ёшда. У 2019 йил Пятигорскдаги иккита умумроссия от пойгасида дебют қилган ва у ерда ғалаба қозонган. Ўша йили Чеченистонда от спорти асосчиси Саид-Ҳусайн Закаев Чеченистон раҳбарига бу отни совға қилган.

Ушбу отни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга унинг яқин ҳамкори, дўсти ва мамлакатдаги от спорти асосчиси Саид-Ҳусайн Закаев совға қилган. Рамзан Ахматович аввалроқ Саид-Ҳусайн туфайли от спортига қизиққанини таъкидлаганди. 2021 йилда Тузни Дубайга олиб кетишган ва у шу кунгача ўша ерда ўйнамоқда”, — дейди “Ахмат” клуби бош мураббийи Ахмат Исо Бабуев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рамзан Қодировнинг оти Дубайдаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди