21:52 / 02.04.2024
123

Ўзбекистонда хоккей бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилади

Ўзбекистонда хоккей бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилади
Фото: hchumo.uz
23-30 апрел кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳрида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё ва Океания кубоги ўтказилади. Унда 10 та жамоа, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бу Ўзбекистонда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) шафелигида ўтказиладиган биринчи расмий халқаро турнирдир.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Кувайт, Макао, Малайзия, Мўғулистон, БАА ва Таиланд терма жамоалари иштирок этади.

Иштирокчилар бешта жамоадан иборат икки гуруҳга бўлинган. Ҳар бир жамоа рақиб билан биттадан ўйин ўтказади. Гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар олтин медал, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса бронза медали учун кураш олиб боради.

Қолган иштирокчилар ҳам кучли ўнталикдаги ўринларни тақсимлаш учун плей-офф ўйинларини ўтказади.

Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да «А» гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Малайзия ва Кувайт ўсмирлар терма жамоалари куч синашади.

Самарқанддаги муз аренасида бўлиб ўтадиган «В» гуруҳида Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезия терма жамоалари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хоккейчилари ўтган йилги мусобақа ғолиби сифатида турнирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда хоккей бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилади