Ўтган йилнинг август ойида ЦСКАга кўчиб ўтганидан кейин Аббосбек Файзуллаев қисқа фурсатда янги жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири даражасига кўтарилди.
Креатив ўйин услуби билан ҳужумкор футболчимиз мутахассислар эътиборини ўзига жалб қилиш баробарида россиялик мухлислар ёқимтойига ҳам айланди.
Қолаверса, Аббосбек Файзуллаев оммавий ахборот воситалари вакилларининг доимий эътибори ва эътирофида.
Россия Премьер-лигасининг 23-турида легионеримиз “Факел” дарвозасини ишғол қилиб, “армиячилар”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу ғалабадан кейин ЦСКА мусобақа жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
Россиянинг “РБ Спорт” сайти Аббосбек Файзуллаев билан суҳбатлашиб, унинг мавсумга қўйган мақсадлари билан қизиқди.
- Сизни мухлисларнинг катта гуруҳи қўллаб-қувватлаб туради ва улар учрашувдан кейин персонал тарзда эътибор кутади. Ўзингизни мухлисларнинг ёқимтойи, деб ҳис қиласизми?
- Мухлислик қилишаётгани, қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман, бу жуда ёқимли.
- Ўйинингизда бироз пасайиш кузатилганди, ҳозир ҳаммаси ўз ўрнига тушгандек...
- Бу пасайиш эмасди, мен тикланиш жараёнини бошдан ўтказдим.
- Тикланиш зарурати нима билан боғлиқ эди?
- Ўтган йили жуда кўп ўйин бўлди. Жуда ҳам кўп. Толиқиб қолдим, бу руҳий жиҳатдан ҳам оғир. Шундан кейин мураббийлар ҳордиқ чиқаришга имкон берди ва ҳозир ҳаммаси яхши.
- Сиздан мунтазам “Бавария” ҳақида сўрашади. Бу нима?
- Мен бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан. ЦСКА билан шартномам мавжуд ва бор эътиборим шунга қаратилган.
- Бир орзу қилиб кўрсангиз, қайси чемпионатда ўйнашни истардингиз?
- Испанияда.
- Сизнингча, ЦСКА ҳали ҳам чемпионлик пойгасида иштирок этяптими?
- Менимча, ҳа. Биз биринчи ўрин учун кураша оламиз. Ўйинимиз ўхшаяпти, ўйлашимча, ҳар бир ўйинда уч очкодан олсак, чемпионлик учун курашиш мумкин.
- “Зенит”ни ютиш мумкин, деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади