Элдор Шомуродовнинг “Кальяри”даги вазияти яхши томонга ўзгара бошлади.
Кучли рақиб – “Аталанта”га қарши учрашувда ўз ассисти билан ҳисобни тенглаштиришга катта ҳисса қўшган легионеримиз заҳирага олиниб, майдондан чиқиб кетаётган паллада сардиниялик мухлислар уни оёқда туриб олқишлади.
Айни пайтда футбол ишқибозлари Элдор Шомуродовни “Кальяри”га тўлиқ трансфер қилиш масаласини кенг муҳокама қилмоқда.
Хулио Сезар:
Шомуродовнинг жамоага кераклиги шубҳасиз, у яхши даражадаги ҳужумчи. Жорий мавсумдаги омадсизликлари бир неча сабабларга боғлиқ эди. Энди муаммолар ортда қолди ва Элдор кейинги пайтда анча кўтарилиб олди.
Карло Эрмеллино:
Менимча, ижара муддатини узайтириб туриш керак. Чунки Элдорнинг маоши катта. Уни олиб қолиб, Андреа Петаньяни қайтариб юбориш керак.
Марко:
“Кальяри” учун ҳар мавсум 1,8 миллион евро тўлаш оғирлик қилиши мумкин. Шомуродовнинг ижара муддатини узайтириш керак.
Максимум:
Кейинги пайтда Шомуродов жамоага кераклигини исботлай олди ва шунинг учун ҳам уни сақлаб қолишимиз керак. Олдиндаги 7 та учрашувда Элдор ўз қадрини кўрсатиши талаб этилади.
Уолтер:
Шомуродов соғлом вақтида зўр ўйинчи эканини исботлаб қўйди. Тезкор, техникаси зўр. Яхши савиядаги марказий ҳужумчи. Элдор машғулотларда яхшигина тер тўкади, бунга жиддий ёндашади. Бу борада кўпчиликка ўрнак бўла олади. Оёғи синиб қолгани эса, унинг айби эмас.
Марк:
Элдор Шомуродовни ўйлаб ўтирмай, трансфер қилиш керак. Элдор ҳар қандай вазиятда ҳам курашиб келади. Агар келаси мавсумда ҳам жамоада қолса, “Кальяри” чемпионатни умуман бошқача бошлайди. Клуб президенти бунга кўз юммайди, деб умид қиламиз.
Гранезе:
Шомуродов учун ўзини лойиҳанинг бир бўлаги, муҳим ўйинчи эканини ҳис қилиш аҳамиятга эга. “Женоа”да шундай эди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовни бир мавсумга ижарага олиш учун “Кальяри” клуби “Рома”га бир миллион евро тўлаган. Сардинияликларда ёзда ўзбек легионерининг шартномасини 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади