20:52 / 14.04.2024
48

IBA Чемпионлар оқшоми. Асадхўжа Мўйдинхўжаев туркиялик боксчи устидан очколар эвазига ғалаба қозонди

IBA Чемпионлар оқшоми. Асадхўжа Мўйдинхўжаев туркиялик боксчи устидан очколар эвазига ғалаба қозонди
“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтмоқда.

- 67 кг вазн тоифасида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев Туркия вакили Фотиҳ Келесга қарши рингга кўтарилди.

8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда Асадхўжа ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

Аввалроқ Аълохон Абдуллаев мўғулистонлик боксчини, Иқболжон Холдаров эса қозоғистонлик боксчини мағлуб этганди. Мужибилло Турсунов эса танзаниялик Жума Чоки устидан ғалаба қозонганди. Шунингдек, Элнур Абдураимов ва Жаҳонгир Зокировлар ҳам ўз жангларида ғалаба қозонди.

Оқшомнинг асосий жанги Ҳасанбой Дўстматов ҳамда Самуэл Кармона ўртасида кечади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » IBA Чемпионлар оқшоми. Асадхўжа Мўйдинхўжаев туркиялик боксчи устидан очколар эвазига ғалаба қозонди