21:14 / 14.04.2024
148

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди"
Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин ўтказдик. Игорь Голбаннинг кутилмаганда олган жароҳати режаларимизни ўзгартириб юборди. Унинг ўрнини тўлдириш учун Ғолиб Ғайбуллаевни ҳимоя марказига ўтказдик. Йигитлар ҳаракат қилишди. "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Игорь Голбаннинг ҳолати қандай?
- Мушакларини тортиб олган дейишди. Тиббий кўрикдан сўнг вазиятини билиб оламиз.

- Бу гуруҳ чиндан "ўлим гуруҳи" мақомига мос келаяпти. "Насаф"га Суперлига, ОЧЛ ва кубок учрашувларида иштирок этиш қийинчилик туғдирмайдими?
- Ҳозирча қийинчилик туғдирмаяпти. Бир ҳафта битта ўйин ўтказаяпмиз. Шу боис ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўраяпмиз. Бу гуруҳнинг ҳар бир вакили финалгача бора оладиган салоҳиятга эга. Балки гуруҳнинг икки жамоаси финалда ҳам тўқнаш келиши мумкин.

- Игорь Голбан жароҳат олган вазиятда Жамбули Жигаури ҳам алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?
- Голбан алмаштирилганидан сўнг тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ғолиб Ғайбуллаев ҳимоя марказига ўтди. Мозговой ҳам ҳимоя чизиғига ёрдам берди. Жигаурини тактик ўзгариш сабаб захирага олишга мажбур бўлдик.

- Сизнингча, "Навбаҳор"нинг айни дамдаги таркиби кучлими ёки Самвел Бабаянми?
- Жамоага умумий таъриф беришим мумкин. Кимнингдир шахсияти ҳақида фикр билдириш нотўғри бўлади. "Навбаҳор" ҳозир юртимиздаги энг кучли жамоалардан бири. Таркиб ҳам, мураббийлар штаби ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди"