22:31 / 14.04.2024
169

Бундеслига. “Байер” муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди

Бундеслига. “Байер” муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди
Футбол бўйича Бундеслиганинг 29-тури доирасида “Байер” 14 апрель, якшанба куни “Вердер”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Виктор Бонифасе пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим леверкузенликларнинг кичик ҳисобдаги устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам “Байер” фаоллик кўрсатиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Бу сафар гол муаллифи — Гранит Жака. 68-дақиқада эса Вирц жамоасининг йирик ҳисобда олдинга чиқиб олишига ёрдамлашди.

Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Вирц яна икки марта гол урди ва якунда Хаби Алонсо шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа “Байер” очколари сонини 79 тага етказди ва ўз тарихида илк бор Германия чемпионига айланди. Ундан кейинги ўринда бораётган “Бавария” (63 очко) ҳеч қанақисига етиб ололмайди.

Бундеслига 29-тур
14 апрель, якшанба
“Байер” – “Вердер” 5:0
Голлар
: 1:0 – 25 Бонифасе (пенальти), 2:0 – 60 Жака, 3:0 – 68 Вирц, 4:0 — 83 Вирц, 5:0 — 90 Вирц.
“Байер”: Градески, Та, Тапсоба, Коссуну, Инкапиэ (Грималдо, 77), Телла (Фримпонг, 62), Жака (Паласиос, 77), Ҳофманн, Андрих, Адли (Вирц, 46), Бонифасе (Шик, 62).
“Вердер”: Сеттерер, Вайзер, Велкович, Малатини, Gross, Агу (Деман, 69), Битенкур (Ҳансен-Ороэн, 77), Lineн, Шмид, Дукш, Волтемаде (Ковнаски, 69).
Огоҳлантиришлар: Адли (31), Битенкур (47), Инкапиэ (47).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига. “Байер” муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди