Бош мураббий Хосе Венансио Лопес Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олдига қўйилган асосий мақсадни айтиб ўтди.
"Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасидан энг яхши натижани кутяпман. Биз ҳар бир мусобақа олдидан олдимизга энг юқори мақсадларни қўямиз, яъни Осиё чемпионлигини қўлга киритиш, лекин асосий вазифамиз олдинги натижамизни яхшилашдан иборат. Ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон 3-ўринни қўлга киритган. Демак, биринчи навбатда, олдинги турнирдаги натижамизни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз", – деди испаниялик мутахассис.
Осиё Кубоги 17 апрелдан 28 апрелга қадар Таиланд мезбонлигида ўтади. Ўзбекистон "B" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан куч синашади. Ўзбекистоннинг илк учрашуви 17 апрель куни Австралияга қарши кечади.
Манба: ЎФА матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди