
U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи олдидан "D" гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоасининг 1-турдаги рақиби Малайзия терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Хуан Торрес Гарридо ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Малайзия терма жамоаси яна бир бор шундай катта мусобақада иштирок этишидан хурсандман. Олдинги натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Қатар бизга ажойиб шароитлар яратиб бермоқда. ОФКга ҳам раҳмат, барча жамоаларга омад тилайман.
Эртага мусобақанинг фаворитларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон таркиби жуда кучли, захира ўриндиғи кенг. Бош мураббий анчадан буён терма жамоада ишлаб келмоқда. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз учун энг зўр ўйинимизни кўрсатишимиз шарт", - деди Хуан Торрес Гарридо.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Малайзия учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.