09:50 / 17.04.2024
167

Кубок ўйинларида ишлаган 4 нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Кубок ўйинларида ишлаган 4 нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди
Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Манба: ЎзФҲМ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кубок ўйинларида ишлаган 4 нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди