15:54 / 17.04.2024
155

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон иродали тарзда Австралияни мағлуб этди

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон иродали тарзда Австралияни мағлуб этди
Футзал бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан куч синашди. Унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, австралияликлар сафида Уэйд Жиовенали беллашувда ҳисобни очди. Сўнг иккинчи бўлимда Акбар Усмонов ҳамда Дилшод Раҳматов (дубль) гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин якунига оз вақт қолганда Тайлер Гарнер "яшил қитъа вакиллари"нинг 2-голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз илк турда қийин ғалабани қўлга киритди. 2-турда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши куч синашади, беллашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон — Австралия 3:2
Голлар
: 5 - Уэйд Жиовенали, 21 - Акбар Усмонов, 21 - Дилшод Раҳматов, 36 - Дилшод Раҳматов, 38 - Тайлер Гарнер
Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов.
Захира: Анваров, Ботиров, Адилов, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Ҳудойбердиев, Беркинов.
Австралия: 1. Доменик Бадолато. 5. Джордан Геррейро, 6. Уэйд Джовенали, 8. Даниэль Форнито, 10. Шервин Кешаварц Адели.
Захира: 2. Тайлер Гарнер, 3. Адам Стюарт Купер, 4. Доминик Кокс, 7. Скотт Роган, 9. Грант Линч, 11. Итан де Мело, 12. Аарон, 13. Майкл Коута, 14. Джейми Диб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон иродали тарзда Австралияни мағлуб этди