Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев сайтимизга интервью берди.
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлади. Ушбу мусобақа ва дастлабки рақиб ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Олимпиячилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар доим жуда қизиқарли ва курашларга бой бўлган мусобақа. Ўзбекистон ҳам ушбу мусобақада анча муффавақиятли тарзда қатнашиб келган. Олтин ва кумуш медаллирини қўлга киритганмиз. Кечаги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, Малайзияга қарши бироз қийналдик. Ўзи биринчи учрашувлар ҳар доим қийин ва маъсулятли бўлади. Малайзи терма жамоаси ҳам анча яхши жамоа эканлигини исботлади. Улар тўпни яхши назорат қилишди. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Кейинги учрашувларда буни исботлашимиз керак.
- Олимпия терма жамоалари орасида қайси жамоани кучли дея эътироф эта оласиз ва қайси жамоа вакилларини мусобақа фаворити дея кўрсата оласиз?
- Менинг фикримча, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари мусобақа фаворити ва Осиё минтақасида энг кучлилардан бири. Ўзбекистон терма жамоасини ҳам фаворит дея оламан. Ўтган йили ўтказилган Осиё ўйинларида айнан шу уч терма жамоа медалларни қўлга киритганди. Мусобақа энди бошланди, биринчи турнинг ўзидаёқ қайсидир терма жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш қийин.
- Янги мавсумда жамоангизни ўзгартирдингиз ва Қозоғистоннинг энг кучли жамоаларидан бири "Қайрат" клубида ўйнамоқдасиз. Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? "Қайрат" жамоасининг мақсад ва режалари қандай? "Қайрат" ҳозирги кунда Қозоғистон миллий чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ?
- Жамоага яхши қўшилдим деб ўйлайман. Жамоа ўзимга жуда ёқди. Жамоадошларим ҳам илиқ кутиб олишди. Бош мураббийга ҳам миннатдорчилик билдираман, сабаби у менга ишонди ва кўп имконият бермоқда. Эски жамоамда сўнги олти ой давомида ўйин амалиётига эга бўлмаганимга қарамай барча учрашувларда асосий таркибда ўйнаяпман. Қозоғистон чемпионати ҳам етарлича кучли экан. "Ордабаси", "Астана", "Қайрат" ва "Актобе" каби жамоалар маҳаллий чемпионатнинг энг кучли клублари ҳисобланишади.
- Қозоғистон чемпионати энг қизиган палласига кирмоқда, аммо шунга қарамай сиз клубингиздан рухсат олдингиз ва олимпия терма жамоаси ихтиёрига етиб келдингиз. "Қайрат" жамоасидан рухсат олиш қанчалик қийин бўлди?
- Клубимдан рухсат олиш жуда қийин кечди. Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабаб, муаммоларга дуч келдик. "Қайрат" мени қўйиб юбориш ниятида эмас эканлигини олдиндан айтди. Лекин ЎФА икки-уч маротаба музокара ўтказди ва рад жавобини олди. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси охиригача ҳаракат қилди ва якунда келишувга эришилди. Шу сабаб терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Асосий таркибда ўйнаётганим туфайли бош мураббий ҳам Осиё кубогига боришимга қарши эди, аммо ЎФА келишувга эриша олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди