07:57 / 20.04.2024
72

Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)
Фото: “ЎФА”
Футзал бўйича Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Ироқ ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашув 19 апрель санасида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Акбар Усмонов ҳисобни очди. 17-дақиқада Машраб Одилов ҳисобни 0:2 га етказди. Учрашувнинг биринчи бўлими шу ҳисобда якунланди.

Ўзбекистон футзалчилари иккинчи бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. 26-дақиқада Элбек Тўлқинов ҳисобни 0:3га етказди. Икки дақиқа ўтиб Суннатило Жўраев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувдаги сўнгги голни ироқлик футболчи уриб, ҳисобни 1:4 кўринишига олиб келди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги
2-тур
Ироқ – Ўзбекистон 1:4
Голлар
: Акбар Усмонов 12, 0:1, Машраб Одилов 17, 0:2, Элбек Тўлқинов 26, 0:3, Суннатилла Жўраев 28, 0:4, Хайдар Мажид 38, 1:4
Ироқ: 12.Заҳир Маҳди, 7.Салим Файсал, 11.Мажид Хаедр, 13.Тариқ Зеяд, 14.Валид Ҳолид.
Захира: 1.Ҳуссайн Аҳмад, 2.Фаҳад Митҳақ, 3.Ал Шиҳаиб, 4.Муҳеб Алдин, 5.Мустафа Иҳсан, 6.Харит Ал Обайди, 8.Гаитҳ Риядҳ, 9.Салим Ҳадҳим, 10.Моҳанад Абдулҳади.
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов (с), 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Шундай қилиб Ўзбекистон футзал терма жамоаси муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Фото: Тҳе-AFC
Терма жамоа гуруҳдаги якуний ўйинни 21 апрель куни Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)