А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри” Италиянинг яна бир қудратли жамоаси “Ювентус”дан очко олди. Аслида Клаудио Раньери шогирдлари туринликларни қуруқ қўл билан қайтаришга жуда яқин эди.
Сардинияликлар биринчи бўлимда иккита пенальтини аниқ бажариб, ҳисобда олдинга ўтиб олган бўлса-да, ғалабани ушлаб қола олмади. “Ювентус” ўйин охиригача ҳисобни тенглаштира олди.
Элдор Шомуродов жами 79 дақиқа ҳаракат қилиб, майдондаги энг фаол футболчилардан бўлди.
Учрашувни кузатиб борган tuttomercatoweb.com сайти экспертлари “Кальяри” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидаги баҳолади.
Скаффет 5.5:
Умумий даражасидан паст ўйнади. Голлар киритилган вазиятларда жамоасини қутқара олмади.
Хацидиакос 6:
Рақиб футболчиси Кьезани яхши қўриқлади.
Мина 6.5:
Ҳимояда мустаҳкам ўйнади. Бироқ айрим вазиятларда қўпол ҳаракат қилди. Иккинчи пенальти белгиланган вазиятда масъулиятни бўйнига олиб, уни аниқ бажарди.
Доссена 5:
Бу футболчининг боши билан берган зарбасидан кейин тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди ва пенальти ишлади. Лекин ўйин охирида ўз дарвозасига тўп киритиб, ғалаба бой берилишида асосий айбдор бўлди.
Нандес 6.5:
Юқор темпда ўйнади. Футболчининг ўйини мухлисларга маъқул келди ва уни олқишлар билан кузатиб қўйишди.
Сулемана 6:
Бир бўлим яхши ҳаракат қилган футболчи Раньери қарорига кўра, танаффусдан кейин ўрнини Пратига бўшатиб берди.
Прати 6:
Ўз даражасида ўйнади, зарбаси билан “Ювентус” дарвозабонини безовта қилди.
Макумбу 5.5:
Дриблинглари билан ажралиб турди, бироқ хатолар ҳам кузатилди.
Аугелло 6:
Кутилган даражада ўйнай олмади. Шунга қарамай, туринликлар ҳужумчиси Веага имкон бермади.
Гаэтано 6.5:
Ҳужум ташкил қилишда фаоллик кўрсатишга уринди. Бироқ камчиликлар кўзга ташланди. Биринчи пенальтини аниқ бажарди. “Кальяри” таркибида саккизинчи учрашувида тўртинчи голини урди.
Лувумбо 7:
Тўпни эгаллаши билан рақиб дарвозасига хавф сола бошлади. Иккинчи пенальтини ишлади.
Шомуродов 7:
Элдор “Ювентус” ҳимояси етакчиси Бремерни қийнаб қўйди. Бремер жорий мавсум давомида бунақа ҳолатга тушмаган эди. Ўзбек футболчиси ўткир паслари билан бир неча бор жамоадошларини қулай позицияларга чиқарди. Иккинчи пенальти айнан унинг ажойиб пасидан кейин ишланди. Шомуродов ўзи ҳам дарвозага зарба берди. Зарбалардан бири устунга тегди.
Клаудио Раньери 7:
Жамоани шиддатли ўйнашини таъминлаб келмоқда. Унинг шогирдлари ғалабани қўлдан чиқарган бўлса-да, қимматли очко қўлга киритилди. “Кальяри” лигада қолишга жуда яқин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди