Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди, шунга қарамай натижани ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Учрашувдаги ҳар бир вазиятни синчиклаб кузатиб борган мухлислар гувоҳ бўлишди, бугун йигитлар ғалаба иштиёқи билан ёниб ўйнашди. Албатта чиройли ўйин ва жамоавий характер учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. 90 дақиқа давомида хотиржамликни сақладик, ўйинни назорат қилишга интилдик.
- "Навбаҳор" кейинги босқич масаласини биринчи ўрин билан ҳал қилди. "Динамо" билан ўйинда ёшлар таркибидан фойдаланиш мақсадингиз борми?
- Навбатдаги босқич масаласини ҳал қилдик, бу тўғри. Бироқ ҳар бир ўйин биз учун кейинги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ротациялар қиламиз, бунда ўйин амалиёти кам футболчиларнинг имкониятларини чамалаб оламиз. Бироқ бу дегани "Динамо" билан ўйинда асосий таркиб ўйнамайди дегани эмас. Шу ўйинда қандай ўйнасак, навбатда бошланадиган Суперлига учрашувларига услубни танлаб оламиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди