Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди

Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Футзал бўйича Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар 22 апрель, душанба куни бўлиб ўтди.

C гуруҳида Тожикистон Японияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Қирғизистон Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди ва 5:5 ҳисобида дуранг қайд этди.

3-тур баҳсларидан сўнг C гуруҳи қуйидагича кўриниш олди:
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Скрин: Софасcоре
Шу тариқа Япония илк бор гуруҳдан чиқа олмай, мусобақани тарк этди. Тожикистон ва Қирғизистон 1 ва 2-ўринларни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар