18:58 / 23.04.2024
460

ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди?

ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди?
ЦСКА етакчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасининг аввалги турида “Ахмат”га қарши ўтказилган учрашувда мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкани олиб, “Спартак” билан бўладиган дербидан олдин дисквалификацияга учрагани кўп муҳокама қилинмоқда.

Айниқса, ўша баҳс олдидан ЦСКА раҳбарияти Аббосбек Файзуллаевни “Спартак” билан бўлажак ўйиндан кейин Қатар мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юборишга розилик бергани вазиятни чигаллаштириб юборди.

Мухлислардан айримлари Файзуллаев терма жамоа сафига тезроқ қўшилиш учун атай сариқ карточка олди, деган тахминни ҳам билдирмоқда. Бу вазиятга ЦСКА клуби коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо ҳам муносабат билдирди.

- Файзуллаев ҳамма уни тўртинчи сариқ карточкани атайин олганликда айблашини яхши тушуниб турибди. Акинфеев кийим алмаштириш хонасида Аббосга танбеҳ берди.

Бундай оғир вазиятда нима қилиш керак? Бор эътиборини ўз мамлакати олимпия терма жамоаси ўйинларига қаратиб, у ердан умуман бошқача ҳиссиётлар билан сафга қайтиши керак
, - деди Кирилл Брейдо.

ЦСКАнинг собиқ футболчиси Александр Гришин ўзбек легионерининг тарафини олиб чиқди.

- Ҳозир кўпчилик Аббосни дербида қатнашиш имкониятидан айирган огоҳлантиришни атайин олганликда айблаяпти. Мен футбол ўйнаганман ва футболчи атайлаб бунақа қилмаганини жуда яхши биламан. Бунга ишонинг.

Аббос рақибнинг ортидан югурди ва футболкасидан тортгани бу оддий ўйиндаги вазият холос. Файзуллаев буни атайин қилгани йўқ, балки у ўша пайтда “Спартак” билан бўладиган учрашувини ўтказиб юборишини ўйламагандир ҳам. Аббос тарафидаман. Унинг ўзи “Спартак” билан бўладиган дербини ўтказиб юборишни истамаган бўларди.

Ҳозир у Ўзбекистон терма жамоасига йўл олди. Бундан айримлар норози, лекин у бу ерда кузатувчи бўлиб ўтиравермайди-ку. У кетиб тўғри қилди, бу мантиқан ҳам тўғри бўлди.

Мухлислар унинг дербида заҳирада бўлса ҳам ўтиришини истаяпти. Вазият шундайки, у ўйнай олмайди ва заҳира ўриндиғида ўтиришидан нима наф?

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Аббосбек Файзуллаев тайёргарлик кўради, майдонга тушиб ўйнайди. Москвада қолиши ниманидир ўзгартириши бўлмаган гап эмасми?
, - деди Алексей Гришин.

ЦСКА учун принципиал аҳамиятга эга бўлган “Спартак”га қарши учрашув 25 апрель куни “армиячилар” мезбонлигида ўтади.

Аббосбек Файзуллаев эса, терма жамоамизнинг Осиё кубогида совринли ўринлар учун курашиб, Париж Олимпиадасига йўлланма олишига ёрдам бериши кутиляпти. Қоидага кўра, Қатардаги Осё кубогида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар олимпия лицензияларини қўлга киритади. Тўртинчи ўрин эгаси ўтиш ўйинида Африка вакили Гвинея билан рақобатлашиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди?