
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ростини айтсам, Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик. Чунки кечаги учрашувдан сўнг бунга етарли вақтимиз бўлгани йўқ. Бироқ рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз. Уларни қандай мағлуб этиш мумкин? Эронлик ўйинчиларнинг даражаси жуда юқори ва бу жамоани тўхтатиш жуда қийин. Ўйлашимча, битта учрашувда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ўз мақсадимизга эриша оламиз», - деди футзал бўйича терма жамоамиз устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар