Иордания пойтахти Оман шаҳрида оғир атлетика бўйича 4-халқаро Афро-Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобқада қизлар терма жамоаси билан иштирок этди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Рио-де-Жанейрода XXXI ёзги Олимипия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоа етакчиси Руслан Нуриддинов олтин медални қўлга киритган, Олимпия ўйинлари рекордини янгилаганди. Шу боисдан эркаклар терма жамоасига нуфузли мусобақадан сўнг жисмоний ҳолатларини тиклаб олиш учун бироз дам беришга қарор қилган федерация раҳбарлари Иорданияга қизлар терма жамоасини олиб кетишганди.
Қизлар терма жамоаси ҳам Афро-Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб ўзбек оғир атлетика мактаби чиндан ҳам қитъада етакчилардан эканлигини амалда исботлай олишди. Мусобақада иштирок этган етти нафар ўзбекистонлик спортчидан олти нафар совринли ўринларни қўлга киритди.
Вазни 53 кг гача бўлган спортчилар беллашувида Марина Сисоева, 69 кг оғирликдаги қизлар баҳсида Манзура Мамасолиева ва 75 кг оғирликка эга бўлган қизлар ўртасида Омадой Отақўзиевалар уччала йўналишда, яъни даст кўтариш, силтаб кўтариш ва иккикураш баҳслари якунларига кўра учтадан олтин медалларига сазовор бўлган булсалар, силтаб кўтаришда яна бир ҳамюртимиз Муаттар Набиева барча рақибларини ортда қолдириб олтин медали билан тақдирланди.
69 кг оғирликдаги қизлар баҳсида кумуш медал ҳам Ўзбекистон вакиласига насиб этди. Ушбу вазн тоифасида олтин медалга Манзура Мамасолиева сазовор бўлганди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан эса яна бир ўзбекистонлик спортчи Гулноза Ахматова ўрин эгаллади. Гулноза ҳам ўз навбатида уччала йўналишда кумуш медалларини қўлга киритди. Шунингдек, делегациянинг яна бир аъзоси Далера Давронова бронза медали билан тақдирланди.
Мусобақа якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 4та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида 31 мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллашди ва 4-халқаро Афро-Осиё чемпионатининг Бош мукофотига сазовор бўлишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси янги тўрт йиллик Олимпия циклига аёллар терма жамоасини қайтадан шакллантирмоқда ва 2020-йилги Олимпия ўйинларида аёллар терма жамоаси олдига ҳам катта мақсадлар қўйилмоқда. Иорданиядаги турнир эса ушбу циклда дастлабки синов мусобақаси бўлди. Ана шу тариқа Токио Олимпиадасига қадар терма жамоа таркиби кўплаб халқаро мусобақалар орқали шакллантириб борилади.
Манба: kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди