Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"

1 дақиқа ўқиш289
Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Учрашувни кўрдинглар, рақиб чуқур ҳимояланди. Вазиятлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, бироқ ҳимояда яхши турди. Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида айтиб ўтиб кетиш керак. Бугун улар биздан очко тортиб олишни уддалашди, режаларини буза олмадик.

- Шароф Муҳитдиновда вазиятлар бўлди, бироқ унинг зарбалари ноаниқ чиқди. Ўйин давомида бошқа футболчиларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Барча зарбаларимиз ҳам ноаниқ кетди деб айта олмайман. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик, дарвоза томон аниқ зарбалар ҳам йўлладик. Бироқ рақиб ҳимояда яхши турди, дарвозабон қутқарган вазиятлар ҳам бўлди.

- Бразилиялик легионер Да Сильва кўп ўйинларда заҳирада қолаяпти. Унинг трансфери омадсиз чиқдими?
- Заҳирада фақат у эмас, бошқалар ҳам бор. Бир футболчига боғлаш керакмас. Натижаларимиз ёмон бўлганида трансфер омадсиз баҳоланса бўлади. Биз ҳар доим ўйинга 100 фоиз тайёр бўлган футболчини асосий таркибга киритамиз. Да Сильва бизнинг чемпионатга мослашиши учун вақт керак.

- ОКМК билан ўйинда 4 талаб гол урган "Насаф" бугун негадир гол ура олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?
- Олмалиқ билан ўйинда очиқ футбол эди. Бугун кўрдингиз, рақиб чуқур ҳимояланди. Қизил карточкадан сўнг 8-1 тактик схемасида ўйнашди. Бундай жамоага гол уриш жуда қийин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?