5 878
Бектемир Мелиқўзиев: “Президентмизнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз”
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти бутун халқимизни чуқур қайғуга солди. Куни кеча ўзбекистонлик спортчилар Рио-де-Жанейрода ўтказилган XХXI ёзги Олимпиада ўйинларида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритиб қайтганида халқимиз жуда қувонган эди. Олимпиада совриндорларига Президент Фармони билан пул мукофотлари ҳамда Malibu автомобили тақдим этилди. Бироқ шундай қувончли кунларда спортчиларнинг қўлини сиқиб, фарзандларини ғалаба билан қутлаш Президент Ислом Каримовга насиб этмади. Аслида ўзинг эккан ниҳолнинг мевасини ейишданда тотли он йўқ. Ислом Каримов фарзандларининг зафар қучганини кўрди, тўйни тўёнасиз қўймади, бироқ қувонч тўла кўзларни ёшлатиб кетди.
Халқимиз бошига тушган оғир мусибат Олимпиада совриндорларининг кайфиятига ҳам таъсир ўтказди, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри.
Бектемир Мелиқўзиев, бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари совриндори:
— Президентимизнинг биз, ёшларга кўрсатган улкан эътибор ва ғамхўрлиги, билдирган юксак ишончини ҳеч қачон унутмаймиз. Биз бу ишончни доим оқлашга, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятимизни намоён этиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга интилаверамиз.
Мени ва тенгқурларимни Президентимиз асос солган уч босқичли узлуксиз спорт мусобақалари тарбиялади, истеъдодимизни юзага чиқарди. Спортдаги фаолиятимизда юксак натижаларга эришишимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. 2015 йили Конституция байрами арафасида бўлиб ўтган бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросимда Президентимиз мени бағрига босиб, “Сен Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларида чемпион бўлишинг керак!” дея юксак ишонч билдирган эди.
Бразилияда ўтган Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган бўлсам-да, Президентимиз бу ютуғимни юксак баҳолади. Мен Президентимизнинг 2016 йил 24 августдаги фармонига биноан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирландим.
Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди