
"Насаф" клубининг бразилиялик легионер футболчиси Виктор да Силва "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.
- Ўйин ҳақида
- Навбатдаги қийин учрашувда ғалабани қўлга киритдик. Уч очкони қўлга киритдик ва барчамиз бундан хурсандмиз.
- "Насаф" жамоаси нақд уч нафар ҳужумчига эга, аммо жамоа сўнгги вақтларда кўпроқ иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. Ушбу услуб сизга маъқул келмоқдами?
- Бу футбол ва ҳар бир рақибга қарши ҳар хил услуб танлашингиз керак. Мисол учун, бугунги рақибимиз тўпга яхши эгалик қилишидан хабардор эдик. Доим ҳам ҳужумкор футбол намойиш этиб ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.
- Суперлигадаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Ўзбекистон чемпионати қай даражада экан? Аввалги жамоаларингизда тўпурар бўлгансиз, бироқ Суперлигада ҳозирги вақтгача гол урмадингиз.
- Янги клубга кўчиб ўтиш ва жамоага киришиб кетиш осон кечмайди. Ҳозирги ҳолатим яхши ва имконият тақдим этилиши билан гол уришни бошлайман. Яқин вақт ичида менга кўпроқ ўйин вақти тақдим этилишига ишонаман. Гол уришдан кўра, ўз жамоамга кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйласам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. "Насаф"да уч нафар рақобатдош ҳужумчилар бор. Зоран Марушич жамоамизнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, аммо бош мураббий менга ҳам имконият бериши аниқ.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар