06:00 / 23.05.2024
104

Костя Сзю Усик—Фьюри жанги ҳақида: “Реванш ташкиллаштириш учун ғалабани Олександрга беришди”

Костя Сзю Усик—Фьюри жанги ҳақида: “Реванш ташкиллаштириш учун ғалабани Олександрга беришди”
Профессионал боксда ўз вақтида WBC, WBA, IBF йўналишларида чемпионлик камарига эгалик қилган Константин Сзю Усик—Фьюри жанги тижорий характерга эга бўлганини таъкидлаб ўтди.

Афсуски, жангни йўлда кўришга мажбур бўлдим. Кўрганларимдан хулоса қилдимки, ҳакамлар тўғри қарор чиқарди. Жанг тенг курашлар остида кечди.

Октябрда реваншми? Менимча, айнан шунинг учун ғалабани Усикка беришди. Билмадим, Фьюрида ғалаба қозониш имконияти қанақа. Лекин бу тоза тижорий жанг.

Ким кўпроқ ҳайратга солди? Усик. У Фьюри рақибига туғдирадиган муаммоларни енга олди
”, — дейди Сзю.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Усик очколар эвазига Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Бу британиялик боксчининг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди.

Боксчилар 12 октябрь куни реванш жангида иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Костя Сзю Усик—Фьюри жанги ҳақида: “Реванш ташкиллаштириш учун ғалабани Олександрга беришди”