09:31 / 23.05.2024
113

“Аталанта” “Байер”ни мағлуб этиб, Европа Лигаси ғолибига айланди

“Аталанта” “Байер”ни мағлуб этиб, Европа Лигаси ғолибига айланди
Футбол бўйича Европа Лигаси финалида “Аталанта” ва “Байер” жамоалари 22 май, чоршанба куни баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Адемола Лукман ҳисобни очди. 26-дақиқада эса Лукман яна бир бор дарвозани ишғол қилди. Бўлим италян жамоасининг устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда “Байер” жонланди. Қатор хавфли вазиятлар яратди. Бироқ “Аталанта” яна гол уришга муваффақ бўлди. 75-дақиқада Лукман ҳет-трикни расмийлаштирди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Аталанта” 3:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштириб, Европа Лигаси чемпионига айланди.

“Байер”нинг эса 51 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, италян клуби ўз тарихида илк бор Еврокубокда зафар қучмоқда.

Европа Лигаси
Финал

22 май, чоршанба

“Аталанта” — “Байер” 3:0
Голлар
: 1:0 – 12 Лукман, 2:0 – 26 Лукман, 3:0 – 75 Лукман.
“Аталанта”: Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимшити, Колашинас (Скалвини, 46), Ҳин, Ружери, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Пашалич, 57), Лукман, Скамакка (Туре, 84).
“Байер”: Коварж, Станишич (Бонифасе, 46), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Гложек, 69), Фримпонг (Телла, 81), Жака, Паласиос (Андрих, 68), Вирц (Шик, 81), Адли.
Огоҳлантиришлар: Жимшити (22), Вирц (35), Скамакка (35), Заппакоста (60), Тапсоба (67), Копмейнерс (70), Андрих (73).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Аталанта” “Байер”ни мағлуб этиб, Европа Лигаси ғолибига айланди