date
views 160

Виталий Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"

Виталий Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"
"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига 9-тур доирасидаги ОКМК (1:0)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз учун гол урилганга ва ундан кейинги даврга бўлинди. Голга қадар ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик, шунингдек рақибга мудофаадан ҳужумга тезлик билан ўтишга йўл қўймадик. Голдан сўнг бироз асабийлик кузатилди, баҳс сўнггида эса умуман "валидолли" ҳолат бўлди. Худога шукур, бугунги ўйинда уч очкони қўлга киритдик.

Уйдаги ўйинларда бу ажойиб мухлислар бизни олға чорлашади. Уларга катта респект! Кейинги ўйинларда стадион тўлиши учун кўпроқ бўлишларини сўраймиз, йигитлар ҳам шу сабаб борларини беришади.

Муаммолар ҳақида кўп гапиришни хоҳламайман. Муаммоларимиз бизники. Суҳбатлар бўлиб ўтди, вазият келгусида яхшиланади. Жамоа ўсиши учун биз ва раҳбарият ўз томонидан ҳаракат қилиши керак.

Мирзоҳид Ғофуров? Ҳозирча унда оғриқ бор. Тикланиш кетмоқда ва кейинги ўйинга қайтиши мумкин.

Агар асабий якун бўлмаганда, жамоа ўйинини максимал баллга баҳолаган бўлардим. Аммо, кучайишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Биз шу йўлдамиз", — деди Левченко.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виталий Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"