date
views 123

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"
Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуикс қуръа маросимидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

- Аргентина терма жамоасининг яқинлашиб келаётган мундиалдаги мақсадлари қандай?

- Мусобақа биз учун омадли бўлишига ишонаман. Мундиалда яхши иштирок этиб финалга қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги рақибларимиз анчагина кучли. Биз финал босқичига қадар курашамиз.

- Аргентина терма жамоа жамоаси сўнги икки Жаҳон чемпионатларида финалга қадар етиб борган. 2016 йили чемпионлик ва 2021 йили кумуш медаллари қўлга киритилган. Жамоангиз кетма-кет учинчи маротаба финалга чиқа оладими?

- Мақсадимиз яна бир маротаба финалда иштирок этиш. Литвада ўтказилган сўнги Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида аламли тарзда мағлуб бўлган эдик. Бу сафар ушбу натижани такрорламаймиз деган умиддаман. Бош совринни яна бир бор Аргентинага олиб кетиш учун боримизни берамиз.

- Ўзбекистон Аргентина билан қитъадош Парагвай терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олди. Парагвай терма жамоаси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Парагвай анча тажрибали ва кучли терма жамоа деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳам анча рақобатдош гуруҳдан жой олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"
-->